
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилди. "Нерадзурри" клуби 26 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган эди.
Бироқ, журналист Николо Скира хабарига кўра, футболчи жамоадаги ўз ҳолатидан норози бўлгани сабабли бу музокараларни тўхтатишга қарор қилган. Италия футболчиси атрофидаги вакиллар унга янги клуб излашни бошлаб юборган.
Трансфер қиши даврида, январ ойида футболчининг бошқа клубга ўтиши эҳтимоли бор. Аввалроқ "Ювентус" клуби Давиде Фраттезига қизиқиш билдирётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Трансфермаркт портали маълумотига кўра, футболчининг бозор нархи 35 миллион еврони ташкил этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.