
Машҳур америкалик актёр Вин Дизелнинг маълум қилишича, португалиялик юлдуз футболчи Криштиану Роналду янги 'Форсаж' фильмларидан бирида ўз ролини ижро этади. "Кўпчилик Криштиану 'Форсаж'да бўладими ёки йўқми, деб қизиқмоқда.
Шуни айтишим мумкинки, бу рўй беради. Роналдунинг алоҳида роли бўлади", – дея изоҳ берди актёр ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Ҳозирда 40 ёшда бўлган Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг 'Ал-Насср' клубида фаолият олиб бормоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у 10 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол урди ва бир марта голли узатма берди.
Ҳужумчининг жамоа билан тузган шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.