date

Де Дзерби: Мейсон Гринвуд Олтин Тўпни ютиши мумкин


Марсель бош мураббийи Роберто Де Дзерби Мейсон Гринвуднинг индивидуал мукофотларни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Де Дзерби Гринвуднинг улкан салоҳиятга эга эканлигини ва Европанинг энг истеъдодли футболчиларидан бири эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, агар Гринвуд ўз маҳоратини тўлиқ намоён этиш учун бор кучини сарфласа, у Олтин Тўпни қўлга киритиши мумкин. "Унинг салоҳияти жуда катта.

Мен Европада унинг даражасидаги бошқа футболчиларни кўрмаяпман. Мейсон Олтин Тўпни ютиши мумкин", - деди Де Дзерби Get Football News France нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 22 ёшли вингер Лига 1 доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дзерби: Мейсон Гринвуд Олтин Тўпни ютиши мумкин