
19 ёшли "АЗ Алкмаар" ярим ҳимоячиси Кеес Смит Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Goal.com порталининг хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ёш ва истиқболли футболчини ўз таркибига қўшишни истамоқда.
Манбанинг қайд этишича, "Челси" раҳбарияти ушбу трансферни келаси йилнинг ёзида амалга оширишга ҳаракат қилади. Кеес Смитнинг трансфер баҳоси 22 миллион еврони ташкил этади.
Футболчи амалдаги шартнома бўйича Нидерландия клуби билан 2028 йилнинг ўртасигача боғланган. 2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 та голли пас берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.