
Ньюкасл клуби Голландия Эредивизияси вакили АЗ Алкмаар жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Кес Смитга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда iNews нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қарғалар" бош мураббийи Эдди Хау жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини ёш футболчилар билан кучайтиришни режалаштирган. У 19 ёшли Смитни бу вазифа учун энг мос вариант деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, Лондоннинг Челси клуби ҳам ушбу футболчини қўлга киритиш учун курашда етакчилик қилаётгани айтилмоқда. Аввалроқ "кўклар"нинг Смитга қизиқишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кес Смит жорий мавсумда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.