date

Ювентус раҳбари клубнинг сотилишига муносабат билдирди

Ювентус раҳбари клубнинг сотилишига муносабат билдирди
Ювентус футбол клуби бош директори Жон Элканн криптовалюта компанияси Tetherнинг Турин клубини сотиб олиш ниятига муносабат билдирди. Аввалроқ, Tether компанияси клубнинг 65,4 фоизлик акциялари учун 1,1 миллиард евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Жон Элканн бу хабарлар юзасидан шундай деди: "Бу клуб бизнинг оиламизнинг бир қисми. Бир аср давомида тўрт авлод уни ривожлантирди, мустаҳкамлади ва қийин пайтларда қўллаб-қувватлади, кўплаб бахтли онларни нишонлади.

Бизнинг тарихимиз, қадриятларимиз сотилмайди." Ҳозирда Ювентус Италия чемпионати жадвалида 14 турдан сўнг 23 очко тўплаб, еттинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ювентус раҳбари клубнинг сотилишига муносабат билдирди