date

Арман Маханов жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади (видео)

Арман Маханов жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади (видео)

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг энг сўнгги финал жанги эса оғир вазн — +92 кг тоифасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Арман Маханов россиялик тажрибали боксчи Давид Суровга қарши рингга кўтарилди.

Баҳс юқори суръатда бошланганига қарамай, жанг давомида ташаббус аста-секин рақиб қўлига ўта бошлади. Россиялик боксчи кучли зарбалар билан устунликка эришди ва Арман Маханов бир неча бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Воқеалар ривожини инобатга олган ҳолда, иккинчи раундда мураббийлар жамоаси спортчининг саломатлигини биринчи ўринга қўйиб, оқ сочиқ ташлашга мажбур бўлди.

Шу тариқа, жанг муддатидан олдин тўхтатилди ва Маханов финалда мағлубиятни қабул қилди. Шунга қарамасдан, у мазкур дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир қимматли мукофот қўшди.

Арман Махановнинг финалгача етиб келиши, қатор кучли рақибларни ортда қолдириши ва жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиши унинг катта салоҳиятидан далолат беради. Бу натижа боксчимиз учун муҳим тажриба бўлиб, келгуси халқаро мусобақалар олдидан мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди. Мухлислар эса ундан янада ёрқин ғалабаларни кутиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арман Маханов жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади (видео)