
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шанба куни АПЛ доирасида бўлиб ўтган "Челси" – "Эвертон" учрашувини стадиондан кузатди. Лондон клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсдан сўнг жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер мураббий трибунада бўлгани борасида фикрини айтди.
Палмер 2026 йилги жаҳон чемпионатида "уч шер" сафидан жой олишни мақсад қилган. BBC Match of the Day дастурига берган изоҳида Палмер шундай деди: "Тухел ўйинни томоша қилдими?
Ростини айтсам, мен жуда узоққа қараб кетмайман. Уч ой жароҳат билан ўтирдим, ҳозир эса фақат яхши жисмоний ҳолатга қайтиш устида ишлашим керак.
Тўлиқ соғайганимда жамоага нималар бера олишимни биламан, шунинг учун тез орада шу даражага қайтишга умид қиламан". Маълумот учун, Коул Палмер Англия терма жамоаси сафида сўнгги бор июн ойида майдонга тушган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.