date

Арсенал АПЛ аутсайдерига қарши таймда антирекорд қайд этди


Лондоннинг Арсенал клуби АПЛнинг сўнгги поғонасида турган Вулверҳемптонга қарши уй учрашувининг биринчи бўлимида гол ура олмади. Танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқилди.

Микел Артета жамоаси кутилганидек катта ҳудудий устунликка эга бўлди: тўп назорати 74 фоизни ташкил этди, зарбалар нисбати ҳам Арсенал фойдасига — 6:2. Бироқ “тўпчилар” биринчи бўлимда дарвоза тўрига аниқ зарба йўллай олмади.

Squawka маълумотига кўра, бу жорий Премьер-лига мавсумида Арсеналнинг танаффусгача бирор марта ҳам дарвоза тўрига аниқ зарба бера олмаган илк ўйини бўлди. Вулверҳемптон эса бир аниқ зарба қайд этди.

Арсенал айни пайтда чемпионат турнир жадвалида пешқадам, Вулверҳемптон эса охирги ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал АПЛ аутсайдерига қарши таймда антирекорд қайд этди