Кеча, 3 февраль куни “Барселона” футбол жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо расмий равишда клубнинг элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 4 февраль куни футболчи ўз фаолияти давомида қўлга киритган “Олтин тўп”ни “Барселона” жамоасининг музейига топшириши ҳақида маълум қилди.
Бу Роналдиньонинг “Барселона” футбол жамоасининг элчиси сифатида берган биринчи баёноти бўлди.
Роналдиньонинг “Барселона”га элчи бўлиши футболчининг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам, мухлислар учун ҳам айни муддао бўлди.
Маълумот учун, Роналдиньо 2003 йилдан 2008 йилга қадар “Барселона” учун майдонга тушган. Жамоадаги фаолияти давомида 145 та матчда қатнашган. Ушбу матчлар мобайнида у 70 марта гол урган. 2005, 2006 йилларда у Испания чемпионатида, 2006 йилнинг ўзида яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди