date

Артета “Вулверхэмптон” устидан оғир ғалабани изоҳлади


Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микел Артета “Вулверхэмптон”га қарши учрашувдан кейин (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. “Канонйерлар” 70-дақиқада рақиб футболчисининг ўз дарвозасига йўллаган тўпи эвазига ҳисобда олдинга чиқди.

Бироқ 90-дақиқада “бўрилар” ҳисобни тенглаштирди. Беллашув тақдири қўшиб берилган вақтда ҳал бўлди: 94-дақиқада мезбонларга яна автогол ёрдам берди.

“Бу ҳақиқий ‘американча тепаликлар’га ўхшаш ўйин бўлди. Учрашув давомида биз “Вулверхэмптон”га умид уйғотиб қўйдик, натижада темпни оширишимиз ва кўпроқ таваккал қилишимизга тўғри келди.

Биринчи голдан кейин бироз вақт жуда суст ўйнадик, ҳимояда керагидан ортиқ чуқур жойлашдик. Ўйин охирида футболчиларнинг реакциясидан мамнунман, аммо бугун етарли даражада яхши ҳаракат қилмадик.

Энг муҳими, барибир ғалаба қозониш йўлини топдик, лекин ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор”, — дея Артетанинг сўзларини BBC келтиради. “Арсенал” АПЛ турнир жадвалида 36 очко билан пешқадам.

“Манчестер Сити” бир ўйини захирада бўла туриб, 5 очкога ортда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета “Вулверхэмптон” устидан оғир ғалабани изоҳлади