
Бразилиялик афсона Роналдиньо одатдагидек ҳаётдан завқ олишда давом этмоқда. Бу сафар у ўзи учун қадрдир бўлган, бир неча йил тўп сурган Италияга ташриф буюрди ва Равенна шаҳрига етиб келди.
У аэропортнинг ўзидайоқ кутилмаганда маҳаллий клубга меҳрини намойиш этди: «Равенна» ёзуви туширилган шарфни ёйиб, жамоани қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳодиса «Равенна» учун айни пайтда рўй берди: жамоа А Серияда пешқадам бўлиб турибди ва 51 имконий очкодан 41 очко жамғарган.
Агар мавсум якунида ҳаммаси режа бўйича кетса, клуб 2008 йилда тарк этган В Серияга қайтиши мумкин. Қизиқ томони, айнан ўша 2008 йили Роналдиньо «Милан»га кўчиб ўтган ва у ерда уч йил фаолият олиб борган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.