Артета Дьёкерешнинг голсиз сериясига изоҳ берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета ҳужумчи Виктор Дьёкереш манзилига йўлланаётган танқидларни асоссиз, деб ҳисоблайди. Швециялик футболчи «канонирлар»нинг «Вулверхэмптон»га қарши ўйинида (2:1) асосий таркибда майдонга тушди, бироқ дарвоза томон атиги бир марта зарба берди.
81-дақиқада 27 ёшли форвард Габриэл Жезусга алмаштирилди. Артета TNT Sports билан суҳбатда Дьёкереш кўп бор хавфли нуқталарга чиқиб боргани, аммо жарима майдонига тўп етказиш тезлиги ва кескинлиги етарли бўлмаганини таъкидлади.
Мураббий, шунингдек, ҳужумчининг меҳнатсеварлиги ва интенсивлиги яхши бўлганини қўшимча қилди. Дьёкереш кетма-кет бешинчи учрашувда гол ура олмади.
Лиссабоннинг «Спортинг» клубидаги собиқ етакчи футболчининг сўнгги голи 1 ноябр санасига тўғри келади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг