date

Спаллетти режасига кирмаган Жоау Мариу январда кетиши мумкин


«Ювентус»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Мариу қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. «Бьянконери» португалиялик футболчини атиги ярим йил аввал сафига қўшганди, бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Лучано Спаллетти унга таянмоқчи эмас.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 25 ёшли қанот ҳимоячиси кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди ва шу сабаб январ ойидаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин. Жоау Мариу жорий мавсумда 11 учрашувда майдонга тушиб, бир голга узатма муаллифи бўлган.

Transfermarkt баҳосига кўра, собиқ «Порту» футболчисининг бозор қиймати 10 миллион еврoни ташкил этади. Унинг «Ювентус» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти режасига кирмаган Жоау Мариу январда кетиши мумкин