date

ПСЖ йил давомида 49 ғалаба билан клуб рекордини янгилади


Франция чемпионати 16-тур учрашувида ПСЖ турнир аутсайдери «Метс»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба парижликлар учун якунланаётган тақвим йилида барча мусобақалар ҳисобида 49-ғалаба бўлиб, клуб тарихидаги янги рекорд сифатида қайд этилди.

Аввалги рекорд 2017 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ПСЖ йил давомида 48 та ўйинда зафар қучган эди. 2015 йилда эса жамоа бир йил ичида 45 та ғалаба қайд этган ва бу кўрсаткич клуб тарихидаги учинчи натижа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Франциянинг амалдаги чемпиони, шунингдек, Европа футболидаги энг нуфузли соврин — Чемпионлар лигаси ғолиби ҳамдир.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ йил давомида 49 ғалаба билан клуб рекордини янгилади