date

«Ренн» «Брест» устидан иродали ғалаба қозонди


Франция Лиге 1’нинг 16-турида яхши формага кириб олган «Ренн» ва «Брест» ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар тўп назоратини қўлга олди ва тез орада ҳисобни очди: 13-дақиқада қарши ҳужумда Мама Балде аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди — 0:1.

Иккинчи бўлим ўрталаридан эса «Ренн» қисқа фурсатда ўйинни ўз фойдасига буриб юборди. Аввало, Эстебан Леполь Мусса Тамари узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

Орадан кўп ўтмай, «Брест» ҳимоясидаги қўпол хатодан фойдаланиб, яна Тамари гол урди — 2:1. 87-дақиқада Мохамед Мете жарима майдони ичида йўллаган кучли зарбаси билан ўйиндаги интрига нуқтасини қўйди — 3:1.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ренн» 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Брест» эса 19 очко билан 11-поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ренн» «Брест» устидан иродали ғалаба қозонди