
«Манчестер Сити»нинг асосий ҳимоячиси Рубен Диаш жамоадоши, норвегиялик марказий ҳужумчи Эрлинг Холанн ҳақида фикр билдирди. «Эрлинг жуда кучли.
Шу руҳда давом этсин. У жамоамизнинг бутун қудратини намоён қиляпти, у етакчилардан бири.
Унинг статистикаси ҳануз жуда чанқоқлигини кўрсатади. Клубдаги бошқа футболчиларда ҳам шундай кайфият бўлиши керак», — дея Диашнинг сўзларини Sky Sports келтирди.
2025/2026 йилги мавсумда скандинавиялик тўпурар 21 учрашувда майдонга тушиб, 21 гол урди ва 3 голли пас берди. 25 ёшли Холанннинг трансфер қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил июн ойи охиригача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.