Умарбек Эшмуродов “Насаф” билан янги битим имзолади

Умарбек Эшмуродов "Насаф" футбол клуби билан янги бир йиллик шартнома имзолади. У 2026 йил охиригача Қашқадарё клубининг шарафини ҳимоя қилади. Клиб раҳбарияти бу қарорни жамоада барқарорликни сақлаш ва янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида қабул қилди. Эшмуродов жамоа сардори сифатида муҳим рол ўйнайди ва мухлислар учун катта умидлар уйғотмоқда.
Қаршининг “Насаф” футбол клуби жамоа сардори ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарбек Эшмуродов билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Таҗрибали ҳимоячи “аждарлар” билан янги бир йиллик шартномага қўл қўйиб, камида 2026 йил охирига қадар Қашқадарё клуби шарафини ҳимоя қилади.
Клуб раҳбариятининг бу қарори жамоада барқарорликни сақлаш, етакчилик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда янги мавсум олдидан таркибни асраб қолиш мақсадида қабул қилингани таъкидланмоқда. Эшмуродов майдондаги ишончли ўйини, жамоани ортга тортмайдиган характери ва катта тажрибаси билан “Насаф” учун муҳим фигура ҳисобланади.
Маълумот учун, Умарбек Эшмуродов 2025 йил бошида Малайзиянинг “Селангор” клубини тарк этиб, эркин агент сифатида “Насаф” сафига қўшилган эди. Қисқа вақт ичида у жамоа сардорига айланиб, ҳам мухлислар, ҳам мураббийлар ишончини қозона олди.

“Насаф” мухлислари учун бу янгилик айни муддао: жамоа ўз етакчисини сақлаб қолди, демак олдинда катта мақсадлар ва янги ғалабалар бор. Қисқаси, сардор жойида — режалар жиддий.































Изоҳлар 0
…