
Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ҳимоячиси Жон Терри жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг ўйинини юксак баҳолади. Террининг таъкидлашича, ҳозирги жаҳон футболида “ўнлик” позициясида Палмердан яхшироқ футболчини топиш қийин.
“Коул жасур, доим бурилиб, тор зоналардан ёриб ўтишга интилади. Ҳимоячи учун бундай футболчига қарши ўйнаш ҳақиқий даҳшат”, деди Терри.
Мутахассис, шунингдек, Палмернинг жароҳатдан сўнг майдонга қайтганидан хурсанд эканини айтди. Август ойидан буён илк бор майдонга тушган футболчи “Эвертон”га қарши ўйинда гол уриб, “Челси”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Жорий мавсумда 23 ёшли Палмер 7 ўйинда 3 та гол муаллифига айланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.