
Бугун, 14 декабр куни «Реал Сосьедад» бош мураббий Серхио Франсиско жамоани тарк этганини расман маълум қилди. Шундан сўнг испан клубида бўшаган лавозимга кимлар даъвогарлиги борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «Реал Сосьедад» раҳбарияти бош мураббийлик учун икки мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда: Тиаго Мотта ва Пеллегрино Матаратццо. Тиаго Моттанинг сўнгги иш жойи «Ювентус» бўлган.
У клубни 2025 йил март ойида тарк этган. Аввалроқ у «Болонья», «Специя» ва «Дженоа» жамоаларида ҳам ишлаган.
Пеллегрино Матаратццо эса 2024 йил ноябрь ойидан бери ишсиз: у «Хоффенхайм»даги бош мураббийлик лавозимини тарк этганидан буюн жамоасиз. Испания чемпионатининг 16 туридан сўнг «Реал Сосьедад» 16 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.