Бартезаги гол уриб, Мальдини рекордига яқинлашди

Бартезаги гол уриб, Мальдини рекордига яқинлашди
А Серия 15-турида якшанба куни "Милан" ва "Сассуоло" ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. "Россонери" сафида Давиде Бартезаги дубль қайд этди.

Бу 19 ёшли қанот ҳимоячининг "Милан" асосий жамоасидаги илк голлари бўлди. Opta маълумотига кўра, Бартезаги 1988 йилдан бери А Серияда "Милан" сафида гол урган энг ёш ҳимоячига айланди.

У 19 ёш-у 350 кунлигида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Таъкидланишича, 1988 йил 28 февраль куни Паоло Мальдини бундан ҳам ёшроқ — 19 ёш-у 247 кунлигида — "Милан" сафида гол урган ва кейинчалик клуб афсонасига айланган.

"Милан" ҳозирча А Серияда пешқадам, бироқ тур якунига қадар "Наполи" ва "Интер" уни ортда қолдириши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар