
Италия А Сериясида “Милан” яна очко йўқотди. Стефано Пиоли жамоаси “Сассуоло”га қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашув давомида “Милан” 2:1 ҳисобида олдинда бораётган пайтда яна икки бор дарвозани ишғол қилди, бироқ ҳар икки гол ҳам бекор қилинди. Собиқ италиялик ҳакам Лука Марелли фикрича, бекор қилинган голлардан камида биттаси ҳисобга олиниши лозим эди.
Унинг айтишича, Кристиан Пулишич урган гол эпизодида Рубен Лофтус-Чикнинг ҳужумдаги қоидабузарлиги қайд этилган, ВАР эса вазиятга аралашмаган. Марелли Лофтус-Чик рақибининг белига қўлларини қўйганини, аммо уни туртмаганини таъкидлаб, бундай ҳолатда голни бекор қилиш тўғри бўлмаганини билдирди.
“Милан” кейинги турда “Верона”га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.