
Сандерленд тайн-уирдаги дербида Ньюкаслни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Режи ле Брис ғалабани муносиб натижа, деб баҳолади.
"Фахрланаман ва жуда хурсандман. Бу дерби эди, мухлислар ғалабани кутишганди.
Бу тўлиқ ҳақли ғалаба: йигитлар етук ва жуда зўр ўйнашди. Ўйинни яхши назорат қилдик, сабр билан ҳаракат қилдик.
Йигитлар ва мухлислар учун хурсандман. Бу минтақа, клуб ва ишқибозлар учун жуда муҳим.
Бу алоҳида ўйин эканини билардик, аммо энди куч йиғиб олишимиз керак — бир ҳафтадан сўнг Брайтон майдонида сафардa жиддий синов кутиб турибди", — деди ле Брис Sky Sports'га. Ҳозирда Сандерленд АПЛ турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.