date

Ди Лоренцо: Бундай ўйинларда ҳаммасини бир эпизод ҳал қилади


“Наполи”даги беқарорлик давом этмоқда. Италия А Сериясининг 15-турида Антонио Конте бошчилигидаги неаполликлар бу сафар “Удинезе”га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйин тафсилотларига тўхталди. “Биз бу қийин, курашларга бой ўйин бўлишини билардик ва унда ҳаммасини битта эпизод ҳал қилишини тушунардик.

Биз ҳисобни тенглаштиришга уриндик, Хёйлунн голга жуда яқин келганди, аммо... Энди барча фикрларимиз Италия Суперкубоги ўйинларида”, — дея футболчи сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.

Кейинги турда “Наполи” “Кремонезе”га қарши майдонга тушади. Ушбу жамоа сафида Жейми Варди ҳам тўп суради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Лоренцо: Бундай ўйинларда ҳаммасини бир эпизод ҳал қилади