date

«Селта» «Атлетик»ни тўхтатди, «Севиля» йирик ғалаба қайд этди

«Селта» «Атлетик»ни тўхтатди, «Севиля» йирик ғалаба қайд этди

Испания Ла Лигасининг 16-тури қизғин ва кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Тур доирасида Вигода «Селта» ҳамда «Атлетик» ўртасидаги баҳс мухлислар диққат марказида бўлди. Турнир жадвалида қўшни ўринларни эгаллаб турган жамоалар тўқнашувида майдон эгалари устунликни қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди. Аммо танаффусдан кейин «Селта» ўйин суръатини ошириб, қисқа вақт ичида натижани ўз фойдасига ҳал қилди. 48-дақиқада Сведберг ҳисобни очган бўлса, орадан етти дақиқа ўтиб Ал Абдуллаиу иккинчи голни киритиб, меҳмонларни оғир аҳволга солиб қўйди.

Билбаоликлар учун энг яхши имконият 65-дақиқада юзага келди. Жамоа етакчиси Нико Уилямс пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, бироқ ундан фойдалана олмади. Бу эпизод «Атлетик» учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди, аммо омад бу сафар ҳам меҳмонларга кулиб боқмади. Шу тариқа, «Селта» муҳим уч очкони қўлга киритиб, жадвалда рақибини ортда қолдирди.

Селта — Атлетик 2:0
Голлар: Сведберг (48), Ал Абдуллаиу (55).
Фойдаланилмаган пеналти: Н.Уилямс (65).

Турнинг яна бир ўйинида эса «Севиля» ўз майдонида мухлисларига ҳақиқий футбол шоу тақдим этди. Андалусияликлар чемпионат аутсайдерларидан бири ҳисобланган «Реал Овиедо»ни ҳеч қандай имкониятсиз қолдирди. Учрашув бошиданоқ майдон эгалари ҳужумкор ўйин намойиш этди.

4-дақиқада Адамс ҳисобни очди, 22-дақиқада Соу устунликни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда ҳам «Севиля» босимни сусайтирмади: Менди 51-дақиқада учинчи голни урди, учрашувга эса 89-дақиқада Эжуке нуқта қўйди. 4:0 — ишончли ва таъсирли ғалаба.

Севиля — Реал Овиедо 4:0
Голлар: Адамс (4), Соу (22), Менди (51), Эжуке (89).

Шу тариқа, Ла Лиганинг 16-тури курашларга, бой берилган имкониятларга ва йирик ҳисобдаги ғалабаларга бой бўлиб, чемпионат интригасини янада қиздирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Селта» «Атлетик»ни тўхтатди, «Севиля» йирик ғалаба қайд этди