
Футбол оламидаги трансфер миш-мишлари орасида кутилмаган хабарлар ҳам учраб туради. Яқинда Чемпионлар лигасида «Айнтрахт»га қарши ўйинда дубл қайд этган Жюль Кунде борасида Transfer News Live нашри El Nacional манбасига таяниб, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик француз ҳимоячига бўлган ишончини йўқотаётгани ҳақида ёзди.
Хабарда таъкидланишича, германялик мутахассис Кундени 30 миллион еврородан юқори таклиф тушса, клубдан кетишига қарши бўлмайди. Бироқ бу маълумот ҳақиқатдан кўра 1-апрел ҳазилига кўпроқ ўхшайди.
Сабаби Transfermarkt 27 ёшли Кундени анча қиммат, 65 миллион еврога баҳолаган. Шунингдек, хабарда «Барселона» Кунденинг ўрнини «Кристал Пэлас» футболчиси Даниэль Муньос билан тўлдириши мумкинлиги қайд этилди.
Колумбиялик футболчи уч марказий ҳимоячили тизимда ўнг қанот бўйлаб тўлиқ ишлаши, яъни ҳимоя ва ҳужумда бирдек фаоллиги билан ажралиб туради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.