
Англия чемпионати 24-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Суонси» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этихад Стэдиум»да «Суонси»ни қабул қилган «шаҳарликлар» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига рақибдан устун келдилар.
Учрашувнинг 11-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Габриэл Жезус «Сити»даги дебют голини киритди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада «Суонси» вакили Гилфи Тор Сигурдссон ўртадаги мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Жезус дубль қайд этиб, «шаҳарликлар»га уч очко тақдим этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» учинчи ўринга кўтарилиб олди ва пешқадам «Челси»дан 10 очко ортда бормоқда.
Англия чемпионати, 24-тур
Манчестер Сити – Суонси 2:1
Голлар: 1:0 – 11 Габриэл Жезус, 1:1 – 81 Сигурдссон, 2:1 – 90(+3) Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Кабальеро, Коларов, Стоунз, Клиши, Фернандиньо, Сильва (Фернандо, 90), Туре, Стерлинг (Агуэро, 83), де Брюйне (Сабалета, 78), Сане, Габриэл Жезус.
Суонси – Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл (Дайер, 75), Корк, Раутледж (Нарсинх, 65), Фер, Сигурдссон, Льоренте (Бастон, 83).
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (42), Стерлинг (44), Льоренте (60), Корк (75).
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар