date

Киву “Интер”нинг етакчиликка қайтиши ҳақида фикр билдирди


Миланнинг “Интер” жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Серияда “Женоа” устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ва жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди. “Интер” сафида 6-дақиқада Янн-Орел Биссек, 38-дақиқада эса Лаутаро Мартинес гол урди.

Мезбонлар 68-дақиқада битта тўп билан жавоб қайтарди. Киву Sky Sport билан суҳбатда етакчилик масаласига тўхталиб, натижа ортидаги меҳнатни алоҳида урғулади: “Биринчи ўринми?

Мен кўпроқ жадвалдаги ўринни эмас, ўйинимизни муҳокама қилишни афзал биламан. Бу жуда оғир учрашув бўлди, чунки рақиб яхши формда эди.

“Интер” бу стадионда беш йилдан бери ғалаба қозонмаганди. Осон бўлмаслигини билардик ва шундай бўлди ҳам.

Ютиш учун максимал даражада ҳаракат қилишимизга тўғри келди”. Ушбу ғалабадан кейин “Интер” турнир жадвалида “Милан”ни 1 очко, “Наполи”ни эса 2 очко ортда қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву “Интер”нинг етакчиликка қайтиши ҳақида фикр билдирди