
А Серия 15-турида Миланинг «Интер» жамоаси сафарда «Женоа»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг «нерадзуррилар» сардори Лаутаро Мартинес ўйин ва турнир жадвалидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Аргентиналик ҳужумчи 38-дақиқада гол уриб, жамоасининг устунлигини иккитага оширди. Иккинчи бўлимда генуялликлар бир гол билан жавоб қайтарди, бироқ мағлубиятдан қутула олмади.
Рақибларининг очко йўқотишидан унумли фойдаланган «Интер» яна турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Мен учун гол уриш ва жамоага ёрдам бериш жуда муҳим.
Бугунги ўйиндан мамнунман. Жадвалда яна биринчи ўринга қайтиш биз учун катта аҳамиятга эга.
Бунга меҳнат, сабр ва изчил ишлаш орқали эришдик. Бошқалар биз ҳақимизда нима деса ҳам, биз фақат ўзимизга эътибор қаратамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз», деди Мартинес.
Кристиан Киву бошқарувидаги жамоа 15 турдан сўнг 33 очко жамғарди. Унинг ортидан «Милан» 32, «Наполи» эса 31 очко билан бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.