date

Ив Биссума кулдирувчи газ бўйича узр сўради


Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби ярим ҳимоячиси Ив Биссума азот оксиди, яъни "кулдирувчи газ"дан ноўрин фойдаланиб келгани учун мухлислардан узр сўради. Мазкур модда айрим мамлакатларда қонуний бўлса-да, наркотик модда сифатида эътироф этилади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда футболчи иштирок этган, ушбу ҳолат акс этган видео тарқалган эди. Биссума бу одатини ёзда уйига босқинчилик уюштиралагаини ортидан тушкунликка тушиб қолгани билан изоҳлади.

Ўшанда у жами бир миллион фунт стерлинг қийматидаги пул ва қимматбаҳо буюмлардан айрилган. Футболчининг айтишича, ҳануз тинч ухлай олмайди ва кўпинча тунларни уйида ўтказмайди.

"Бу мен учун ҳам, имиджим учун ҳам ёмон эканини биламан, чунки мен профессионал футболчиман. Жуда афсусдаман, мухлислардан узр сўрайман.

Бу воқеалар ичимда ниманидир синдирди: қўрқув, ваҳима, паранойя, депрессия, уйқусизлик ва ўзимга бўлган ишончнинг доимий йўқолишига олиб келди", дея футболчининг сўзларини The Sun нашри келтирди. 2025/2026 йилги мавсумда ҳозирча бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган Биссума бундан буён фикр ва кучини фақат футболга қаратиришга ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ив Биссума кулдирувчи газ бўйича узр сўради