date

ВАР Винисиус иштирокидаги вазиятда қўпол хато қилди


Ла Лигадаги Мадриднинг Реал клуби иштирокидаги учрашув яна баҳсли ҳакамлик қарориcиз ўтмади. Ўйиннинг 88-дақиқасида Реал Алавесга қарши баҳсда Винисиус Жуниор жарима майдонига ёриб кирди ва рақиб билан тўқнашувдан сўнг йиқилди.

Бош ҳакам қоидабузарлик бўлмаганини айтди, ВАР хонасидаги ёрдамчилар ҳам шу қарорни маъқуллади. Бироқ Archivo VAR қайд этишича, ҳакамлар хато қилиб, пенальти белгиламаган: бразилиялик футболчига нисбатан қоидабузарлик бўлган.

Манбага кўра, видеоассистентлар бош ҳакамга вазиятни қайта кўриб чиқишни тавсия қилиши керак эди, бироқ номаълум сабабларга кўра буни амалга оширмаган. Шу пайтга келиб мадридликлар 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди ва якуний ҳуштаккача ҳисоб ўзгармади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ВАР Винисиус иштирокидаги вазиятда қўпол хато қилди