date

Интер Ювентус ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга қизиқмоқда


Туриннинг Ювентус клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам ёзда Милан Интерига кўчиб ўтиши мумкин. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, нерадзуррилар келаси мавсум олдидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва Тюрам номзодлар рўйхатидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Интер сафида аллақачон Кефреннинг акаси, ҳужумчи Маркус Тюрам тўп суради. Transfermarkt портали Тюрамнинг қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи Ювентус таркибида 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 та голли пас муаллифи бўлди. Франциялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер Ювентус ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга қизиқмоқда