Милан январь учун икки асосий трансфер мақсадини белгилади

Милан қишки трансфер ойнасида камида икки нафар футболчини таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “россонери” раҳбарияти янги марказий ҳужумчини олиб келмоқчи.
Шунингдек, жамоа марказий ҳимоячи позициясида ҳам кучайишга муҳтож. Сўнгги ойлар давомида ОАВда “Вест Ҳем”нинг 32 ёшли германялик ҳужумчиси Никлас Фюллкруг эҳтимолий трансфери борасида фаол миш-мишлар тарқалмоқда.
А сериясининг 15-туридан сўнг Милан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа 32 очко жамғарган бўлиб, пешқадам “Интер”дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг