
Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Аарон Ремзи ҳужумчи Виктор Дьёкерешнинг жорий мавсумдаги ўйинига баҳо берди. "Тўпчилар" форвардни ўтган ёзда Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан 65 миллион еврода ортиқ маблағ эвазига трансфер қилган эди.
Юлдузли янги футболчи ҳозирча юқори натижадорлик кўрсатаётгани йўқ: 19 учрашувда 6 гол. Ремзи инглиз ОАВига таяниб "Газета.Ру" келтирган фикрида Дьёкерешдан бундан ҳам кўпроқ кутиш мумкинлигини айтган бўлса-да, унинг очилишлари, тўпсиз ҳаракати ва прессингдаги фаоллигини алоҳида эътироф этди.
"Унинг меҳнат этикаси жуда юқори. Ўйлайманки, у майдондаги ҳаракатлари билан ҳужумга катта ёрдам бермоқда.
Вақти келиб гўллар ҳам чиқади. Ишонаманки, Дьёкереш "Арсенал"да кўплаб муваффақиятли мавсумлар ўтказади.
Энг муҳими, у шу каби тезланишларни давом эттириши", деди Ремзи. Шанба, 20 декабр куни Микел Артета бошқарувидаги жамоа сафарда "Эвертон"га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.