Брендан Роджерс Саудия Арабистонида иш бошлаши мумкин

Брендан Роджерс Саудия Арабистонида иш бошлаши мумкин
Аввал «Ливерпул» ва Шотландиянинг «Селтик» клубини бошқарган Брендан Роджерс Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда aawsat нашри журналистлари хабар берди.

Манбага кўра, тажрибали мутахассис хизматларига «Ал-Қодисия» клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб Роджерсни яқин кунларда расман таништириши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, Роджерснинг сўнгги иш жойи «Селтик» бўлган. У жорий йил октябрь ойида Шотландия жамоасини тарк этди.

Саудия Арабистони чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида «Ал-Қодисия» турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар