date

Такэхиро Томиясу «Аякс» билан мавсум охиригача шартнома тузади


Япония терма жамоаси ҳимоячиси Такэхиро Томиясу Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан жорий футбол мавсуми якунигача мўлжалланган шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Томиясу 2025 йил ёзида эркин агентга айланган. У 2022 йилдан бери Лондоннинг «Арсенал» клуби сафида ўйнаган, бироқ сўнгги бир йил давомида жароҳатлар сабабли деярли майдонга тушмаган.

Футболчи 16 декабр, сешанба куни Амстердамга учиб бориб, янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади ва меҳнат шартномасини имзолаши кутилмоқда. Томиясу 27 ёшда.

«Арсенал»га кўчиб ўтишидан аввал у Италиядаги «Болонья» клубида тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Такэхиро Томиясу «Аякс» билан мавсум охиригача шартнома тузади