date

Рома Дибала билан хайрлашмоқчи бўлишининг икки сабаби айтилди


La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “Рома” раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани таркибда сақлаб қолиш борасида иккиланаётгани айтилмоқда. Манбада қайд этилишича, клуб футболчининг тез-тез жароҳат олиши ва Жан Пьеро Гасперини талаб қиладиган услубда гол ҳамда ассистлар бўйича кутилган даражани бера олмаётганидан норози.

Жорий мавсумда Дибаланинг ҳисобида бор-йўғи учта голга бевосита ҳисса бор: икки гол ва битта голли узатма. Дибала “Рома”га 2022 йил ёзида келиб қўшилган.

Шундан буён у римликлар сафида бирорта ҳам соврин ютмаган. Умуман олганда, пойтахт клуби қарийб йигирма йилдан бери мухлисларини катта ютуқлар билан тез-тез қувонтириб келмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рома Дибала билан хайрлашмоқчи бўлишининг икки сабаби айтилди