
Daily Express хабарига кўра, «Челси» бош мураббий Энсо Мареска билан боғлиқ вазиятдан сўнг мураббийлар штабида ўзгариш қилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Манбада айтилишича, Маресканинг клубдаги «энг ёмон 48 соат» ҳақидаги изоҳи эътиборни тортган ва раҳбарият эҳтимолий номзодлар бўйича қисқа рўйхат тузган.
Қисқа рўйхатга Эрик тен Ҳаг, Зинедин Зидан, Гарет Саутгейт, Лиам Розеньор, Фрэнк Лэмпард ҳамда Брендан Роджерс киритилган. Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигасида турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.
Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 8 очко орқда. «Челси»нинг навбатдаги учрашуви 16 декабр куни Лига кубоги доирасида «Кардивф Сити»га қарши ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.