
«Милан» яқин вақт ичида белгиялик ярим ҳимоячи Алексис Салемакерс билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Массимилиано Аллегри қўл остида у жамоанинг асосий таркибида барқарор ўрин эгаллаган футболчига айланди.
Бу ҳақда италиялик нуфузли журналистлар Фабрицио Романо ва Маттео Моретто хабар берди. Салемакерс «Милан» сафида қарийб олти йилдан бери тўп суриб келмоқда.
У 2020 йил январида Бельгиянинг «Андерлехт» клубидан «Милан» сафига ўтган, трансфер қиймати саккиз миллион еврoни ташкил этганди. Хабарларга кўра, янги келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланган бўлади.
Шунингдек, футболчининг маоши ҳам сезиларли ошиб, мавсумига бир миллион еврoдан уч миллион еврoгача кўтарилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.