date

Влаховичнинг кейинги манзили Милан бўлиши эҳтимоли юқори


Ҳужумчи Душан Влахович келаси йили "Ювентус"ни тарк этишга яқин. Transfer News Live нашри Испаниянинг Sport манбасига таяниб хабар беришича, "Барселона" сербиялик футболчига бўлган қизиқишини бир неча сабабга кўра сусайтирган.

Каталонияликлар бир томондан Влаховичнинг ўйин сифати борасида иккиланяпти, бошқа томондан эса унинг мавсумига 12 миллион евроли маош талаби музокараларда асосий тўсиқ бўлиб турибди. Влаховични таркибига қўшиб олиш имконияти "Милан"да анча юқори экани таъкидланмоқда.

Сербиялик форвард А Сериясидаги бир гранд клубдан бошқасига кўчиб ўтиши мумкин. Душан Влахович 25 ёшда.

Transfermarkt портали уни 35 миллион еврога баҳолаган, бироқ ёзда у эркин агент сифатида бепул трансфер қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Влаховичнинг кейинги манзили Милан бўлиши эҳтимоли юқори