
Италия А сериясининг 15-туридаги сўнгги учрашувда «Рома» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилди ва иккинчи бўлимда киритилган гол эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонди. «Комо» бош мураббийи, испаниялик мутахассис Сеск Фабрегас ўйиндан сўнг жамоасининг ҳаракати мақтовга лойиқ бўлганини таъкидлади.
Унинг фикрича, меҳмонлар камида битта гол уришга муносиб ўйнаган. «Жамоам билан фахрланаман, биз охиригача курашдик.
Менимча, биз битта голга муносиб ўйин кўрсатдик. «Рома»ни табриклайман, улар жисмоний жиҳатдан биздан устун бўлишди.
Уларида Суле бор, бугун айнан у фарқни юзага чиқарди. Унинг келажагига ишонаман», — дея Фабрегаснинг сўзларини Forzaroma.info келтирди.
«Комо» А сериянинг кейинги турида 27 декабрь куни «Лечче»га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.