date

Манчини: “Рома” биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилди


Италия А Сериясининг навбатдаги туридаги сўнгги учрашувда “Рома” “Комо”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдаги ягона гол иккинчи бўлимда киритилди.

Ўйиндан сўнг римликлар ҳимоячиси Жанлука Манчини жамоасининг устунлигини таъкидлади. “Биз устун ўйнадик, айниқса биринчи бўлимда.

Ўйлайманки, “Комо” анчадан бери тўпга бу қадар кам эгалик қилмаган. Фақат битта гол урган бўлсак-да, ғалаба адолатли бўлди.

Биз имкониятлар яратдик, “Комо” эса йўқ”, — дея Манчинининг сўзларини forzaroma.info келтиради. “Рома” А Сериядаги кейинги учрашувини шанба, 20-декабр куни Туриннинг “Ювентус”ига қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчини: “Рома” биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилди