date

Жейми Каррагер Салоҳнинг келажаги ҳақида фикр билдирди


“Ливерпул” афсонаси ва ҳозирда футбол эксперти бўлиб фаолият юритаётган Жейми Каррагер жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг келажаги борасида ўз фикрини билдирди. Sky Sports келтирган иқтибосга кўра, Каррагер: “Уни кейинги мавсум ‘Ливерпул’да кўрмайман.

Қизиқ, у амалдаги мавсум якунигача жамоада қоладими? Менимча, кетишга қарор қилса, Салоҳ афсусланади.

Уни ‘Реал’ ёки ‘Барселона’ олиши эҳтимолдан йироқ. Энг реал вариант Саудия Арабистони”, деди.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 33 ёшли ҳужумчи 14 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Салоҳнинг “Ливерпул” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жейми Каррагер Салоҳнинг келажаги ҳақида фикр билдирди