
Россиялик ярим ҳимоячи, ҳозирда "Монако" сафида тўп сураётган Александр Головин собиқ жамоадоши, ҳозир Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаётган Орельен Тчуамени ҳақида фикр билдирди. Головиннинг айтишича, у Тчуаменини аввал ҳам ёқтирмаган ва ҳозир ҳам унинг ўйини унга маъқул эмас.
"Тчуамени менга ҳеч қачон ёқмаган ва ҳануз ёқмайди. У 20 метрга пас бера олмасди, "Реал"да ҳам худди шундай пас бермаяпти", деди Головин Fonbet YouTube каналида.
25 ёшли франциялик таянч ярим ҳимоячи 2022 йил ёзида "Реал"га кўчиб ўтган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Футболчининг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Тчуамени 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.