date

Энцо Мареска «Челси»дан кетишга қарши эмас


Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Энцо Мареска жамоани тарк этиши мумкин. Topskills Sports UK хабарига кўра, клуб раҳбарияти у билан хайрлашиш ҳақида қарор қабул қилса, мутахассис бунга эътироз билдирмайди.

Манбада таъкидланишича, ҳозирда мураббий ва раҳбарият ўртасида трансфер сиёсати борасидаги келишмовчиликлар сабабли жиддий таранглик юзага келган. Хусусан, Мареска «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майнуну харид қилишни сўраган, бироқ клуб бу таклифни рад этган.

Аввалроқ Маресканинг «Челси»даги эҳтимолий ўринбосари ким бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар ҳам пайдо бўлган. Кадрлар ўзгариши январ ойида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда АПЛнинг 16-туридан сўнг «кўклар» 28 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энцо Мареска «Челси»дан кетишга қарши эмас