date

«Фиорентина»да футболчилар ўртасида жанжал ва муштлашув юз берди


Италиянинг «Фиорентина» клубида жамоа футболчилари ўртасида катта можаро юзага келгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Флавио Онйиссанти маълум қилди.

Манбага кўра, клуб базасида исмлари ошкор этилмаган футболчилар ўртасида муштлашув бўлган. Қайд этилишича, ўйинчиларнинг бир қисми «бинафшаранглар» сафини тарк этишга тайёр ва агентларига ўзлари учун янги клуб топиш бўйича топшириқ берган.

«Фиорентина» Италия чемпионатининг жорий мавсумида омадсиз иштирок этмоқда. Флоренсияликлар А Серияда ҳали бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган ва 6 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Клуб навбатдаги учрашувини 21 декабрь куни «Удинезе»га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фиорентина»да футболчилар ўртасида жанжал ва муштлашув юз берди