
Франциялик дарвозабон Майк Менян қишки трансферлар ойнасида «Милан»ни тарк этмайди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, «Милан» жорий қишда таклиф тушган тақдирда ҳам Менянни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, «россонери» футболчининг шартномасини узайтириш бўйича музокараларни баҳоргача чўзиб юбормоқчи эмас: клуб Меняндан якуний жавобни февраль ойи охиригача олишни истайди.
Менян 2021 йилдан бери «Милан» сафида тўп суради. У жорий мавсум барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол ўтказиб юборди ва 8 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади.
30 ёшли дарвозабоннинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари француз футболчисини 25 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.