date

Оливер Гласнер мавсум охирида Кристал Пэласдан кетади


Кристал Пэлас бош мураббийи Оливер Гласнер клуб билан шартномасини узайтирмайди. Бу ҳақда Carrusel Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, 51 ёшли австриялик мутахассис Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми якунлангач жамоани тарк этади. Клуб раҳбарияти аллақачон янги мураббий излашни бошлаб юборган ва ҳозирча асосий номзод сифатида Испаниянинг Хетафе клуби устози Хосе Бордалас кўрилмоқда.

Гласнер 2024 йил февралида Кристал Пэласни бошқаришга келганди. Унинг амалдаги шартномаси яқин ёзгача мўлжалланган.

Премьер-лиганинг 16 туридан сўнг Кристал Пэлас 26 очко тўплаб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Оливер Гласнер мавсум охирида Кристал Пэласдан кетади