
«Барселона» президенти Жоан Лапорта Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Переснинг «Негрейра иши» бўйича текширув фонида Испания футбол органларини танқид қилган баёнотларига муносабат билдирди. Лапортанинг айтишича, «Реал»да «Барселона»га ҳаддан ташқари берилиб кетиш ҳолати анчадан бери кузатилади ва вақт ўтиши билан янада кучайган.
У бундай риторика уни хавотирга солмаслигини, аксинча, мадридликлар рақиб ҳақида ортиқча ўйлаб, ўз муаммоларига етарлича эътибор қаратмаётганидан далолат беришини таъкидлади. «Авваллари уларда барселонит бор эди, энди эса у ўткир барселонитга айланган.
Мен барселонит мадридизмнинг ўзагида, юрагида эканини кўряпман. Улар ўйлаши керак бўлган масалалардан кўра биз ҳақимизда кўпроқ қайғуришяпти», дея Лапортанинг сўзларини Mundo Deportivo келтирди.
Ла Лигада жорий мавсумда «Барселона» 43 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадам бормоқда. Каталонияликлар «Реал»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.