date

ФИФА рамзий терма жамоасида ПСЖдан олти футболчи бор


ФИФА The Best маросимида йил якунилари бўйича рамзий терма жамоа эълон қилинди. Таркибга клуб даражасида энг ёрқин ва барқарор ўйин кўрсатган футболчилар киритилди.

Дарвозабон позициясига ПСЖ вакили Жанлуижи Доннарумма киритилди. Ҳимоя чизиғидан Париж клубининг уч футболчиси — Ашраф Ҳакими, Вильям Пачо ва Нуну Мендеш, шунингдек, «Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк жой олди.

Ярим ҳимояда «Реал» (Мадрид) футболчиси Жуд Беллингем, ПСЖ аъзоси Витинья, «Барселона»дан Педри ҳамда «Челси» вакили Коул Палмер қайд этилди. Ҳужумда эса «Барселона»нинг ёш етакчиси Ламин Ямал ва ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле рамзий терма жамоага киритилди.

Шу маросимнинг ўзида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи сифатида ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике эътироф этилгани ҳам маълум қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА рамзий терма жамоасида ПСЖдан олти футболчи бор